20:12 / 22.11.2016
8 259

Бу йили кўмирнинг нархи суньий ошиб кетмайдими?

Бу йили кўмирнинг нархи суньий ошиб кетмайдими?

Совуқ кунлар бошланиши билан қишлоқ ахолиси учун уйни иситиш муаммолари кўндаланг туради. Аксига олиб айни шу вақтларда кўмир нархин ошиб кетишини кузатиш мумкин. Бу каби муаммоларни бартараф қилиш Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида кўзда тутилмоқда. Аҳолига кўмир етказиб бериш тизимини такомиллаштириш, унинг нархи сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида бир қатор таклифлар илгари сурилмоқда.

Хусусан, кўмирнинг таннархи ва аҳолига сотиш нархини камайтириш, айниқса, қиш пайтида унинг баҳоси ошишига ва чайқовчиликка йўл қўймаслик бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш режалаштирилмоқда. Давлат рақобат қўмитаси томонидан кўмирни фуқароларга белгиланган нархлар ҳамда меъёрларда етказиб бериш борасида мунтазам мониторинг олиб бориш, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан аҳолига ажратилган кўмирни сотиш тартиби ва нархлари тўғрисида маҳаллаларда “Истеъмолчи бурчак”лари ташкил қилиш мўлжалланмоқда.

Ушбу режаларнинг амалга ошиши кўмирни сотиб олиш нархларининг асоссиз оширилишига йўл қўймайди ва бу борада аҳолининг қонуний манфаатларини ҳимоялаш имконини яратади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бу йили кўмирнинг нархи суньий ошиб кетмайдими?