Ўзбекистон Марказий банки Россиянинг бир қатор оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, “Россия-24” телеканали орқали мамлакатда валюта операцияларининг тўхтатилиши ҳақидаги ахборотнинг тарқатилиши юзасидан баёнот эълон қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz. У миллий регуляторнинг расмий сайтида жойлаштирилди.
“Россия Федерацияси оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, “Россия-24” телеканали орқали тарқатилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун валюта операцияларининг тўхтатилиши ҳақидаги ахборот юзасидан баён қиламизки, бу хабарлар уйдирма ва провокациядир, валюта операцияларига ҳеч қандай чекловлар жорий қилинмаган”, – дейилади ҳужжат матнида.
Таъкидланишича, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, валюта операцияларининг ўтказилиш ҳамда у билан боғлиқ равишда чет эл валютасининг сотилиши ёки сотиб олиниши ҳеч қандай чекловларсиз амалга оширилади.
Шунингдек, айни кунларда долларнинг расмий курси “Россия телеканали кўрсатгандай” 5 000 сўм эмас, балки 2 527 сўмни ташкил қилиши қайд қилинди.
Бундай ахборотнинг тарқатилишини Марказий банк “провокация ва уйдирма” деб баҳолаб, баёнотнинг Россия оммавий ахборот воситаларида расмий раддия сифатида чоп этилишини талаб қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди