Ўзбекистон МТРК ABU Бошқарув Кенгаши аъзолигига қабул қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон МТРК ABU Бошқарув Кенгаши аъзолигига қабул қилинди

ABU (Осиё-Тинч океани минтақаси телерадиоэшиттирувчилар Уюшмаси)нинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган 52-Бош Ассамблеясида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси делегацияси ҳам иштирок этди. Бу ҳақда МТРК матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Foto: ABU

Бош Ассамблея доирасида анжуманлар, семинар ва форумлар, шунингдек, электрон ОАВ дастурлари алмашинуви ҳамда ABU’нинг турли гуруҳлари билан телерадио соҳасида техника ва технологиялар таъминоти масалалари бўйича қўшма мажлислар ўтказилди. Спорт гуруҳининг учрашувларида йирик спорт тадбирларини ёритишда янгича йўналишларни жорий этиш бўйича фикр алмашилди. Бош Ассамблеянинг Дастурий Қўмитаси йиғилишида Ўзбекистон Республикасида телевидение ва радиоэшиттириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Европа ва Осиё компаниялари вакиллари Ўзбекистонда ОАВнинг ривожланиши, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг замонавий фаолияти, унинг ишлаб чиқариш ва техник базаси, янги ахборот ва коммуникация технологиялари, рақамли телевидениени жорий этиш, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларида сифат ва мазмунни янада бойитиш чора-тадбирлари ҳақида етарлича хабардор бўлди.

Бош Ассамблея доирасида Осиё-Тинч океани минтақаси телерадиоэшиттирувчилар Уюшмаси раҳбарияти билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси делегацияси учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашув давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг ABU фаолиятидаги иштирокига оид масалалар муҳокама қилинди.

ABU’нинг 52-Бош Ассамблеясида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Уюшманинг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида ABU Бошқарув Кенгаши аъзолигига қабул қилинди. ABU Бошқарув Кенгаши барча соҳаларда ташкилот фаолиятига доир муҳим қарорлар қабул қиладиган тўла ҳуқуқли ва қўшимча тўла ҳуқуқли 17 та аъзо-ташкилотлардан иборат «Директорлар кенгаши» ҳисобланади. Маълумот ўрнида шуни келтириш керакки, ABU 1964 йил 1 июлда ташкил этилган бўлиб, телерадиоэшиттирувчи ташкилотлар бирлашмаси ҳисобланади ва ҳеч қандай сиёсий ёки тижорий мақсадни кўзламайди.

Айни пайтда ABU’нинг умумий аъзолари сони сифатида 75 мамлакатдан 278 та ташкилот қайд этилган. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 1996 йилдан ABU’нинг тўла ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru