ИИВ вакили: Кўпчилик фуқароларимиз паспортни янгилаш масаласига бефарқлик билан қараяпти » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ИИВ вакили: Кўпчилик фуқароларимиз паспортни янгилаш масаласига бефарқлик билан қараяпти

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси аҳолини паспортлаштиришни автоматлаштирилган ахборот тизими шаҳар маркази инспектори Алижон Самиков биометрик паспорт олиш билан боғлиқ бир қатор саволларга жавоб берди. Бу ҳақда «Бекажон» газетаси хабар бермоқда.

ИИВ вакили: Кўпчилик фуқароларимиз паспортни янгилаш масаласига бефарқлик билан қараяпти

«Янги паспорт олишга улгурмаганлар жаримага тортиладими?», — деган саволга жавоб бераркан, Самиков янги паспорт учун ариза топшириб, навбати паспортнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин келган фуқароларга жарима солинмаслигини, эътиборсизлик туфайли паспортининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг янги паспорт сўраб мурожаат қилган фуқаролардан жарима ундирилишини маълум қилди.

«Фурсати келганда бир гапни айтишим керак — кўпчилик фуқароларимиз паспортни янгилаш масаласига бефарқлик билан қараяпти», — деди Алижон Самиков.

ИИВ вакили хорижга чиқишга рухсат стикери эски намунадаги паспортларга ҳам расмийлаштириб берилиши мумкинлигини, пенсия, нафақа пули, ойлик маош кабиларни бериш учун биометрик паспорт талаб қилиш 2015 йил охиригача асоссиз ҳаракат эканлигини маълум қилди, биометрик паспорт яна ўзгариши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни рад этди.

Аввалроқ Ўзбекистонда биометрик паспорт олиш муддати 2017 йилгача узайтирилгани ҳақидаги миш-мишлар рад этилган эди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru