Туркияда автобусни поезд уриб кетиши туфайли 7 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-06-2016 | 23:43 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Июн 2016 года
403

Туркияда автобусни поезд уриб кетиши туфайли 7 киши ҳалок бўлди

 Туркияда автобусни поезд уриб кетиши туфайли 7 киши ҳалок бўлди

Туркияда камида 7 киши автобус ва поезд иштирокидаги тўқнашув қурбонига айланган. Бу ҳақда Cumhuriyet хабар тарқатган.

Бу воқеа Элёзиқ вилояти ҳудудида, маҳаллий вақт билан соат 09:15да рўй берган. Бу вазиятда Татван шаҳридан Анқарага кетаётган поезд ўз йўлида туриб қолган автобусни уриб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, 1 киши оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Туркия темир йўл бошқармаси маълумотига кўра, қурбонлар орасида суриялик қочқинлар ҳам бўлган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru