Обама ва Меркель Туркиядаги исённи қоралади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-07-2016 | 10:48 ZAMIN.UZ / Дунё / 16 Июл 2016 года
500

Обама ва Меркель Туркиядаги исённи қоралади

Обама ва Меркель Туркиядаги исённи қоралади

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 15 июль куни маҳаллий вақт билан 23:00 атрофида Туркияда давлатга қарши ҳарбийлар исён кўтарди.

Туркияда кичик гуруҳ давлат тўнтаришини амалга оширишга урингач, АҚШ президенти Барак Обама Туркиядаги барча партияларга зудлик билан демократик йўл билан сайланган ҳокимиятни жойига қайтаришни сўради. Бу ҳақда “Dailysabah”га асосланиб “Qalampir.uz” ёзмоқда.

Германия канцлери Ангела Меркелнинг сўзларига кўра, Туркиядаги демократик тартиб ҳурмат қилиниши керак ва барча нарса инсон ҳаётини ҳимоя қилиш учун қилиниши шарт.

Бундан ташқари, Европа комиссияси раиси Жан-Клод Жанкер, АҚШ Демократик партиясининг президентликка номзоди Ҳиллари Клинтон, Канада бош вазири Жастин Трюдо Мексика Ташқи ишлар вазири Туркиядаги воқеаларни қоралаб, тўнтариш амалга оширмоқчи бўлган кучларни демократик тартиботга даҳл қилганликда айбладилар.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru