Туркияда 99 полковник генерал даражасига кўтарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-07-2016 | 17:41 ZAMIN.UZ / Дунё / 29 Июл 2016 года
470

Туркияда 99 полковник генерал даражасига кўтарилди

Туркияда 99 полковник генерал даражасига кўтарилди

Туркия олий ҳарбий кенгаши 99 нафар полковникнинг лавозимини генерал ва адмирал даражасига ошириш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда ҳарбийлар орасидаги манбасига асосланган ҳолда Anadolu агентлиги хабар тарқатди, дейилади "Кун" нашрида.

Манбанинг маълумотига кўра, 47 нафар генерал истеъфога юборилган. Шунингдек, 20 генерал ва адмиралнинг хизмат муддати яна 1 йилга узайтирилган.

Бундан олдинроқ, Туркия олий ҳарбий кенгашининг мажлиси якунига кўра Туркия Қуролли кучлари бош штаби раҳбари Хулуси Акар, шунингдек, қуруқлик қўшинлари, ҲҲК ва ҲДК бошлиқлари ўз лавозимларини сақлаб қолгани хабар қилинганди. Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Қалиннинг маълумотига кўра, жандармерия кучларининг янги қўмондони этиб генерал Яшар Гулер тайинланган.

Туркия олий ҳарбий кенгаши мажлиси мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим раислигида Анқара шаҳрида ўтказилган. Унинг қарори мамлакат президенти томонидан тасдиқланган.

Ҳукумат қарорига кўра, Туркиядаги исёндан кейин шу вақтгача мамлакат армиясининг 1684 нафар зобити лавозимидан бўшатилган. Шундан 149 нафари генерал ва адмирал, 1099 нафари ўрта бўғин зобитларидир.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru