Мексикадаги тўфонда 50га яқин инсон ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-08-2016 | 11:07 ZAMIN.UZ / Дунё / 10 Август 2016 года
424

Мексикадаги тўфонда 50га яқин инсон ҳалок бўлди

Мексикадаги тўфонда 50га яқин инсон ҳалок бўлди

Мексика узра ҳукм сурган "Эрл" тропик тўфони қурбонлари сони 49 нафарга етди, деб маълум қилган мамлакат фуқаро мудофааси миллий мувофиқлаштирувчиси Луис Фелипе Пуэнте, асосида “Кун” хабар беради.

Асосан, Пуэбла, Веракрус ва Идальго штатлари фуқаролари азият чеккан. энг кўп ҳалок бўлганлар Пуэбла штатига тўғри келиб, бу ерда 35 киши қурбон бўлгани хабар қилинмоқда. Аввалроқ, табиий офат туфайли 46 кишининг ҳаётдан кўз юмгани ҳақида маълум қилинган эди. Улар, уйларида жон сақлаётган вақтда кўчки остида қолиб кетишган.

Шу билан бирга, ҳозирча қидирув-қутқарув ишлари якунлангани йўқ. Қутқарувчилар кўчки содир бўлган жойларда фаолиятларини давом эттиришмоқда. Пуэнтенинг айтишича, 35 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Яқин орада, табиий офатдан талофат етган ҳудудларни кўриш учун Уаучинанго шаҳрига Мексика президенти Энрике Пенья Ньето ташриф буюради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru