Путин ва Эрдўған ўртасидаги матбуот анжуманида Песков ухлаб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Путин ва Эрдўған ўртасидаги матбуот анжуманида Песков ухлаб қолди

Путин ва Эрдўған ўртасидаги матбуот анжуманида Песков ухлаб қолди

Аввал хабар берганимиздек, 10 октябрь куни Истанбул шаҳрида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Эрдўған ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу йиғилиш Халқаро энергетика конгрессининг 23-махсус сессияси якунлангач, ташкил этилди, дейилмоқда "Qalampir.uz" сайти хабарида.

Мамлакат раҳбарлари Сурия масаласида ҳамкорлик қилиш борасида муҳокама ўтказишди. Шунингдек, Россиянинг Туркия меваларини киритилишига қўйган тақиқини бекор қилишга келишиб олинди. Бундан ташқари, томонлар “Турк оқими” қурилиши ҳақида ҳам шартнома имзолашди.

Мазкур матбуот анжуманида иштирок этган Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков бир неча бор ухлаб қолган. Бу ҳолат Россиянинг “Russia Today” канали томонидан намойиш этилган видеотасмада яққол кўзга ташланади. Песков Ражаб Эрдўғаннинг чиқиши вақтида (видеонинг 06:44-06:54 дақиқаларида), бундан ташқари, Владимир Путин чиқиши вақтида ҳам (видеонинг 13:57-14:08 дақиқаларида) ухлашда давом этган. Мазкур видеотасмани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru