Фото: Getty Images
Хитой раҳбари Си Цзиньпин мустақил Фаластин давлатини яратишни Яқин Шарқдаги можарони ҳал этишнинг зарурий шарти деб атади. Унинг сўзларини Франциянинг Le Figaro нашри келтирди.
Цзиньпин 5 май куни расмий ташриф билан Францияга келди. У француз ҳамкасби Эммануэль Макрон билан икки давлат муносабатлари, шунингдек, муҳим халқаро масалаларни муҳокама қилишни режалаштирган.
“Фаластин—Исроил можароси бизни ташвишга солмоқда. Асосий ечим мустақил Фаластин давлатини яратишдир. Тарих қайта-қайта кўрсатганидек, доимий беқарорлик асосан БМТ резолюцияларининг амалда бажарилмаслиги, икки давлат тамойилининг емирилиши ва Яқин Шарқда тинчлик жараёнидан оғиш билан боғлиқ”, — деган Си Цзиньпин.
Шу билан бирга, Хитойнинг Тайванга нисбатан позицияси ҳам БМТ резолюцияларига асосланади. Шу фонда Си Цзиньпин Францияни минтақадаги вазиятни тартибга солиш учун ҳамкорлик қилишга чақирган.
Тегишли баёнот Хитой раисининг Францияга ташрифи фонида эълон қилинган. Цзиньпин фикрича, давлатлар Яқин Шарқда тинчликни тиклашга ёрдам бериш учун ҳамкорликни кучайтириши керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади