Янги йил кечаси Истанбулдаги тунги клублардан бирида қўпорувчиликни амалга оширган Абдулгадир Машариповни қўлга олиш бўйича махсус амалиёт якунланди. Келиб чиқиши ўзбекистонлик экани айтилаётган террорчи Истанбулнинг Эсонюрт туманида қўлга олинган. Бу ҳақда NTV телеканалига асосланиб Кун.уз хабар берди.
Хабарларга кўра, Машарипов қирғизистонлик гумаштасининг уйида яшириниб келаётганди. У бу ерга уч кун аввал кўчиб келган. “Абу Муҳаммад Хуросоний” номи билан танилган Машариповнинг ёнида тўрт ярим ёшли ўғли ҳам бўлган.
Таъкидланишича, полиция амалиёти чоғида террорчида ўқотар қурол бўлмаган ва қаршилик кўрсатмаган.
Истанбулнинг Reina клубида содир этилган хунрезлик оқибатида 39 киши қурбон бўлган, 69 шифохонага ётқизилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди