Яқинда юз берган зилзила оқибатида Афғонистон ва Покистонда 60дан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-10-2015 | 19:23 ZAMIN.UZ / Дунё / 26 Октиябр 2015 года
2 942

Яқинда юз берган зилзила оқибатида Афғонистон ва Покистонда 60дан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилмоқда

Яқинда юз берган зилзила оқибатида Афғонистон ва Покистонда 60дан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилмоқда

Бугун Тошкентда 14:19 да юз берган 5 балли ер қимирлаши маркази Ҳиндиқуш тоғ тизмасида эканлиги ва унга яқин Афғонистонда зилзила кучи 7,7 бални ташкил этгани хабар қилинмоқда.

Шунингдек, ушбу зилзила Покистон ва Ҳиндистон шимолида ҳам 7,5 балда қайд этилган.

Тошкентда ер қимирлаши 5 бални ташкил этгани маълум қилинган бўлса, жанубий вилоят Сурхондарёда сейсмологик станция маълумотига кўра, 5,5 бални ташкил этган.

Бишкекда 3-4 бал, Тожикистонда 4 балдан кўпроқ кучга эга бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Афғонистоннинг Тохар вилояти Талукан шаҳридаги мактабда ер қимирлаши юз берган вақтдаги тартибсизлик туфайли камида 12 киши ҳалок бўлиб, 35 киши жароҳатланган.

The Times of India нашрининг ёзишича, ҳозирда зилзиладан жами 69 киши, шундан 52 киши Покистонда ҳалок бўлгани ва 150дан ортиқ одам жароҳатлангани айтилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru