Мексикада 5,8 магнитудали зилзила оқибатида 2 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-11-2015 | 20:47 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Ноябр 2015 года
383

Мексикада 5,8 магнитудали зилзила оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Мексика ғарбидаги Герреро штатида рўй берган 5,8 магнитудали зилзила оқибатида камида икки киши нобуд бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Мексикада 5,8 магнитудали зилзила оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Ерости силкиниши Кокотитлан муниципиясида коммуникациялар ётқизилаётган траншеяда ўпирилишга сабаб бўлган ва икки нафар ишчи тупроқ уюми остида қолган. Расмийлар зилзила содир бўлган ҳудудда кўрилган моддий зиён бўйича маълумотлар олинмагани, айни пайтда вазиятни ўрганиш учун мониторинг олиб борилаётгани ҳақида хабар қилди.

Мамлакат миллий сейсмология хизматининг маълум қилишича, зилзила маркази Сан-Маркос шаҳридан 44 километр узоқликда жойлашган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru