Россиялик депутат «Росавиация»дан Туркия билан авиақатновларни тўхтатишни сўради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-11-2015 | 20:47 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Ноябр 2015 года
426

Россиялик депутат «Росавиация»дан Туркия билан авиақатновларни тўхтатишни сўради

Россия Давлат думаси халқаро масалалар қўмитаси аъзоси, Думанинг «Справедливая Россия» партиясидан вице-спикери Николай Левичев «Росавиация»дан Россия ва Туркия ўртасидаги авиақатновларни тўхтатиш имкониятларини кўриб чиқишни сўради. Бу ҳақдаги сўров, «Газета.ru» хабарига кўра, «Росавиация» раҳбари Александр Нерадко номига йўлланган.

Россиялик депутат «Росавиация»дан Туркия билан авиақатновларни тўхтатишни сўради

«Жаҳон ҳамжамияти террорчиликка қарши тўлақонли курашни бошлаётган бир вақтда, Туркия террорчилар билан ҳамфикр эканлигини намойиш этиб, Сурия устидаги Россия самолётини уриб туширди. Мазкур ҳаракат Синай осмонида Россиянинг бошқа самолётига уюштирилган ҳужум билан тенг», — дея Левичевнинг сўзларидан --[rss.rbc.ru]-[top_stories_brief_news]]иқтибос келтирмоқда «РБК».

«Анқаранинг «Ироқ ва Шом ислом давлати» билан алоқалари очиқ кўриниб қолган бугунги вазиятда, мазкур мамлакат билан авиаалоқани тўхтатиш, у ердаги россияликларни эвакуация қилиш мақсадга мувофиқдир», — дейди Левичев. Депутатнинг фикрича, ИШИД жангарилари Туркия аэропортлари орқали Россия самолётлари учун террорчилик таҳдиди даражасини ошириши мумкин.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru