Москвадаги Домодедово аэропорти божхоначалари кунига 1,5 миллион рубль миқдорида пора олган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-12-2014 | 14:05 ZAMIN.UZ / Дунё / 25 Декабр 2014 года
965

Москвадаги Домодедово аэропорти божхоначалари кунига 1,5 миллион рубль миқдорида пора олган

Москвадаги Домодедово аэропорти божхоначалари кунига 1,5 миллион рубль миқдорида пора олган

Москвадаги Домодедово аэропорти божхона хизмати ходимлари минг рублдан 10 минг рублгача майда поралар олиш ҳисобидан ҳар куни 1,5 миллион рублгача пул ишлашган. Бу ҳақда “LifeNews”га асосланиб “Kun.uz” хабар бермоқда.

Ушбу поралар эвазига божхона хизмати ходимлари ҳужжатларни осон йўл билан расмийлаштириб беришган ёки ҳатто юкларни кўздан кечиришмаган ҳам.

Пора пуллар умумий божхоначилар ўртасидаги умумий ғазнадан четга чиқиб кетмаслиги учун улар ҳатто ўтказиш пунктига кузатув камераларини ҳам ўрнатиб, бир-бирларининг ҳаракатларини кузатиб боришган.

Видеоёзувларда божхоначилар йўловчиларнинг паспортлари ичидан рублларни олиб чўнтакларига солаётганлари ёки ҳужжатини ҳам кўрсатмай, юкини олиб ўтаётган шахслардан билинтирмасдан валюталарни қабул қилиб олаётганлари тасвирланган.

Нашр манбасига кўра, кузатув камераларидаги видео божхона постининг собиқ раҳбари Рудольф Зиминнинг хонасига бевосита трансляция қилиб турилган. Маълумот учун, 2012 йили Зимин, йиллик маоши 1,5 миллион рубль бўлгани ҳолда, “Москва-сити”даги осмонўпар бинолардан бирида ўзига ҳозирда нархи 3,5 миллион рубль бўлган пентхаус сотиб олган.

Экспертларнинг фикрича, божхона ходимларининг бундай фаолияти яқин вақт ичида иқтисодий жиноятлар чегарасидан чиқиб кетиши ва инсонларнинг қурбон бўлишига ҳам олиб келиши мумкин.

“Парвоз арафасида ўтказилган текширувларда самолётга олиб чиқилиши тақиқланган маҳсулотлар, хавфли моддалар, қуроллар топилган. Бундай буюмлар йўловчиларнинг қўл юкидан чиқиши билан боғлиқ ҳақиқий фактлар, аниқ статистика бор”, – дейди транспорт хавфсизлиги бўйича эксперт Сергей Груздь.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru