“Интервью” фильми 4 куннинг ичидаёқ 18 млн доллар йиғди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-12-2014 | 12:57 ZAMIN.UZ / Дунё / 29 Декабр 2014 года
962

“Интервью” фильми 4 куннинг ичидаёқ 18 млн доллар йиғди

“Интервью” фильми 4 куннинг ичидаёқ 18 млн доллар йиғди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ига суиқасд уюштирилиши ҳақидаги, можароларга сабаб бўлган “Интервью” комедияси 4 кун ичида Интернетдаги намойиши давомида 15 млн доллар йиғди. Бу фильмни маълум ҳақ эвазига 2 миллионга яқин фойдаланувчи кўчириб олган. Бу фильмнинг бир қатор кинотеатрларда намойиш этилиши орқасидан яна 3 млн доллар ишлаб олинди.

“Биз бу фильмни Рождество байрамига чиқаришга ҳаракат қилдик. Бу ўзига яраша чақирув бўлди ва биз бунга эришганимиздан мамнунмиз”, – деб айтиб ўтди “Sony Pictures” раҳбарларидан бири Рори Брюер.

Маълумот учун, фильм аввалбоши 25 декабрь куни катта экранга чиқарилиши мўлжалланган эди. У АҚШнинг 3 мингга яқин кинотеатрида намойиш қилиниши керак эди, деб ахборот беради “РИА Новости”. Бундан бир неча кун аввал “Sony Pictures” компанияси хакерларнинг ҳужумига учраган. АҚШ ҳукумати бунда Пхеньянни айблаган ва бундай ҳаракатлар миллий хавфсизликка таҳдид солиши ҳақида айтиб ўтган. Пхеньян Вашингтон қўйган айбловларни инкор этган.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан, “Sony Pictures” бу фильмнинг катта экранларга чиқишини тўхтатиб қўйган, бироқ АҚШнинг бир неча кинотеатрлари бу фильмни намойиш этиш фикрларидан қайтмай, уни ўз экранларида намойиш қилишмоқда.

Манба: kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru