Америкалик тиббиёт ходимларининг кўрсатишича, ортиқча вазн оғиз бўшлиғи, жумладан, тишлар касаллиги ривожига туртки беради. Бу борадаги тадқиқот Oral Diseases журналида тақдим этилди, деб хабар бермоқда "Соф" нашри.
Олимлар тиш шифокорларининг тана массаси нормал ва ортиқча бўлган 160 беморини кузатиб боришди. Тана массаси индекси 23 дан кўп бўлган кишиларда одатий тана массасига эга бўлганлардан фарқли равишда, анча оғирроқ периодонтит ривожланган.
Индекси 25 дан кўп бўлганлар эса, пародонтитга олти бора кўпроқ чалиниши мумкин экан.
Олимларнинг таъкидлашича, семизлик афтидан, оғиз бўшлиғидаги яллиғланиш жараёнларига олиб келади.
Маълумот учун, тана массаси индекси тана массасининг тана узунлиги квадратига (метрда) нисбатан аниқланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди