15:27 / 04.09.2023
131

“Билимлар куни” тадбирида 4-сектор мутасаддилари иштирок этди

“Билимлар куни” тадбирида 4-сектор мутасаддилари иштирок этди

Бугун Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ўрта Чирчиқ туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 30-мактабдаги “Билимлар куни” тадбирида иштирок этди.

Мактаб педогогик жамоаси, ўқувчилар ва уларнинг ота - оналари билан ташкил этилган учрашувда, мустақилликнинг тарихий аҳамияти, унинг нақадар олий неъмат эканлиги ва бу неъматнинг қадр –қиммати, уни авайлаш, асрлар оша авлодларимизга етказиш бизнинг муқаддас бурчимиз эканлиги таъкидлаб ўтилди.

⚡️Шу билан биргаликда бугунги кун тараққиётида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти, мамлакатимиз равнақ топишида барча соҳаларда олиб борилаётган жадал ўзгаришлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Айтиш керакки, бугунги кунда ушбу таълим даргоҳида 35 нафар ўқитувчи 490 нафардан ўқувчиларга таълим тарбия бериб келишмоқда. Бу йил ўқувчилар сони яна 49 нафарга кўпайди. Мактабга илк бор қадам қўйган болажонларга Президент совғаси мактаб ўқув қуроллари топширилди.

Шундан сўнг бошқарма бошлиғи ўринбосари юқори синф ўқувчилари иштирок этган “Мустақиллик дарси”да мамлакатимизнинг эртаси, бугунги олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг давомчиси ва буюк аждодларнинг муносиб авлоди эканлигини ва улар учун барча шарт – шароитларни яратиб берилаётганлиги таъкидлаб ўтди.

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ахборот хизмати


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият