date

Суд қарори блогер ва журналист ишига нуқта қўйди: блогер 30 млн сўм тўлайди

Суд қарори блогер ва журналист ишига нуқта қўйди: блогер 30 млн сўм тўлайди
Тошкентдаги юқори суд органларида журналист ва блогер ўртасидаги долзарб низога расман чек қўйилди. 21 июль куни Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди катта жамоатчилик эътиборини тортган ишни кўриб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шайхонтоҳур туманлараро суди журналист Анора Содиқовага блогер Мирсаид Ҳайдаров (“Муфаса”) устидан киритилган даъвони рад этган, давлат божини эса даъвогар ҳисобидан ундиришга қарор қилган эди. Мазкур ишга Facebookʼдаги 7 та пост, журналистнинг шаън ва қадр-қимматига доир масалалар, ҳамда “журножа*аб” деган ҳақоратли сўзлар сабаб бўлган.

Бироқ Анора Содиқова суд қарори устидан аппеляция берган. «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, бугун, 21 июль куни бўлиб ўтган Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Анора Содиқованинг аппеляция шикояти кўриб чиқилган ва суд унинг шикоятини қаноатлантирган. Янги қарорга кўра, блогер “Муфаса” Анора Содиқова олдида 25 миллион сўм маънавий зарар, 5 миллион сўм моддий зарар тўлайди, расман узр сўраб, ижтимоий тармоқлардаги ҳақоратли постларини ўчиради.

Ҳуқуқшунослар ва жамоат фаоллари мазкур қарорни ижтимоий майдонда ахлоқий меъёрлар ва фуқаролик масъулиятининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади, деб баҳоламоқда. Бу воқеа ахборот соҳасидаги шаън ва қадр-қимматга доир низоларда суд ҳимояси ва тўғри муносабатни белгилаб бериши билан аҳамиятлидир.

Мухлислар фикрича, сўнгги қарор журналист ва блогерлар ўртасидаги муносабат, интернетдаги ахлоқий чегаралар ҳамда жамоатчилик онгининг шаклланишида муҳим босқичга айланди. Шу билан бирга, ҳар қандай ахборот ва танқидда инсон шаънига ҳурмат биринчи ўринда туриши шарт экани яна бир бор яққол кўрсатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суд қарори блогер ва журналист ишига нуқта қўйди: блогер 30 млн сўм тўлайди