
Кўпчилик инсонлар соч соғлом ва тоза кўринишда бўлиши учун ҳар куни ювишни афзал кўради. Бироқ мутахассислар фикрига кўра, сочни ҳар куни ювиш бир қатор салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Соч толалари ва бош териси табиий равишда ўз мўътадил равишда ёғланади. Бу ёғ сочларни ҳимоя қилади, қуриб кетиш ва синувчанликдан асрайди. Агар соч ҳар куни ювилса, бу табиий ҳимоя қатлами йўқолишига, сочлар тезда қуриб, мустаҳкамлигини йўқотишига сабаб бўлади.
. Биринчидан, шампун ва бошқа косметик воситаларни ҳар куни қўллаш бош терисининг ўзида ҳам муаммолар келтириб чиқаради.
. Иккинчидан, соч тузилишини бузиб, учлари тез ёрилиб кетишига ва сийраклашувга олиб келади.
. Учинчидан, табиий равишда сочда пайдо бўладиган зарур моддалар камаяди, бу эса сочнинг жароҳатларга, ташқи таъсирларга ҳассос бўлиб қолишига сабаб бўлади.
. Яна бир муҳим жиҳати – ҳар куни соч ювиш оқибатида бош териси кўп ҳолларда қурийди ва қичишиш, қотишиш, ҳатто тўкилган соч миқдорининг ортиши кузатилиши мумкин.
. Шунингдек, доимий ювиш туфайли соч ранги ўзгариши, тезда рангсизланиши ёки сунъий бўёқларнинг узоқ сақланмаслигига олиб келиши мумкин.
. Соч тури ва терининг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, мутахассислар сочни 2-3 кунда бир марта ювишни тавсия этишади. Айниқса, қуруқ бош териси эгалари сочни ҳар куни ювмасликлари мақсадга мувофиқ.
. Шампун ва кондиционерларни табиий маҳсулотлардан танлаш, сочни совуқ сув билан чайиш ва тез-тез қуритиб юбормаслик ҳам муҳимдир.
Шунингдек, стресс, носоғлом овқатланиш, гормонал ўзгаришлар ҳам соч сифатини ёмонлаштириши мумкин. Соғлом соч учун фақат ювиш эмас, балки тўғри парвариш ва тўғри овқатланиш зарур. Агар сиз сочда ҳаддан ташқари қуруқлик, тўкилиш ёки бошқа муаммоларни кузатсангиз, албатта трихолог мутахассисга мурожаат қилинг.
Сочни ҳар куни ювмаслик, уни парвариш қилишда тўғри йўл тутиш сочнинг соғлом, жилоли ва чиройли бўлиб қолишини таъминлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар