09:31 / 30.03.2024
280

Германияда Алишер Усмонов мулкидаги ноқонуний тинтувлари туфайли жиноий иш очилди

Германияда Алишер Усмонов мулкидаги ноқонуний тинтувлари туфайли жиноий иш очилди
Фото: Getty Images
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида икки киши, жумладан, 70 ёшли россиялик тадбиркорнинг шикоятидан сўнг, икки прокурорга нисбатан жиноий иш очилди. Bild нашрининг ёзишича, аризачилардан бири Алишер Усмонов бўлган.

Қайд қилинишича, иш юқори лавозимли прокурор ва Бош прокуратура ходимига нисбатан қўзғатилган. Улар одил судловдан оғишганликда ва айбсиз одамларни таъқиб этганликда гумон қилинмоқда.

Bild хабарига кўра, бу 2022 йил кузида бўлиб ўтган тинтувлар билан боғлиқ. Шу вақтда немис полицияси ва прокуратураси Роттах-Эггерн шаҳридаги уйлар, Ҳамбургдаги «Дилбар» яхтаси, шунингдек, Франкфурт-Майн яқинидаги квартирада тинтув ўтказган эди. Терговчилар бу объектларнинг барчасини Алишер Усмонов билан боғлаган. 2023 йил май ойида суд тинтувларни ноқонуний деб топди ва кейинчалик барча олиб қўйилган нарсаларни қайтаришни буюрди.

Bild нашрининг ёзишича, Бош прокуратура ходимлари, шунга қарамай, «суд томонидан тинтувнинг ноқонуний деб топилиши аҳамиятсиз» деб ҳисоблашган. Департамент вакили бу сўзлар ҳақиқатдан ҳам айтилганми, деган саволга жавоб бермади, чунки тергов ҳали ҳам давом этмоқда.

Алишер Усмонов USM ҳолдинги асосчиси ва энг йирик акциядори ҳисобланади. Унга «Металлоинвест», «Удоканская медь» ва «Мегафон» компаниялари киради. У энг бой россиялик миллиардерларнинг Forbes рўйхатида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Журнал унинг бойлигини 14,4 миллиард долларга баҳолаган.

Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин Алишер Усмонов ҳам бошқа кўплаб россиялик тадбиркор ва сиёсатчилар сингари Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Япония, Канада, Австралия ва бошқа давлатлар томонидан санкцияларга учради.

Усмонов ушбу санкциялардан суд орқали халос бўлишга уринмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда Алишер Усмонов мулкидаги ноқонуний тинтувлари туфайли жиноий иш очилди
ePN