Фото: ТАСС
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Тель-Авив жанубидаги Яффа шаҳрида 1 октябрь куни содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, дея Reuters хабар берди.
“Ал-Қассам бригадалари Яффада кечаги операция учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Ҳодиса оқибатида етти нафар исроиллик ҳалок бўлди, 16 нафари яраланди”, дейилади хабарда.
The Times of Israel нашрига кўра, ҳужумни амалга оширган жангарилардан икки нафари хевронлик Муҳаммад Месек ва Аҳмад Ҳимуний ҲАМАС аъзоларидир.
Исроилнинг Яффа шаҳридаги трамвай бекатида 1 октябрь куни икки нафар қуролли шахс тинч аҳолига қарата автоматлардан ўт очган эди. Ҳужумчилар зарарсизлантирилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 24 ёшдан 42 ёшгача бўлган етти киши ҳалок бўлган, яна 16 нафари жароҳатланган. ОАВ хабарига кўра, ҳалок бўлганлар орасида Греция ва Грузия фуқаролари, ярадорлар орасида украиналик аёл ҳам бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди