22:45 / 04.10.2024
31

Агар Трамп ғалаба қозонса, Саудия Арабистони Исроилни тан олиши мумкин

Агар Трамп ғалаба қозонса, Саудия Арабистони Исроилни тан олиши мумкин
Фото: Reuters
АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер АҚШ, Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги дипломатик музокараларда иштирок этди. Reuters манбасига таяниб хабар беришича, музокаралардан мақсад Ар-Риёд ва Тель-Авив ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш ҳамда Исроилни давлат сифатида тан олиш бўлган.

Агентлик маълумотларига кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд, агар Дональд Трамп АҚШдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Исроилни тан олиши мумкин, чунки собиқ президент араб шаҳзодаси билан илиқ муносабатларни сақлаб келган. Бунда Кушнер музокараларда воситачи вазифасини бажаради. Қайд этилишича, муносабатларни нормаллаштириш йўлида демократ номзод Камала Ҳаррис ғалаба қозонган тақдирда ҳам муросага эришилади, аммо бу ҳолатда битим тузиш учун кўпроқ вақт керак бўлиши мумкин.

Манба музокаралар Ғазо секторида можаро бошланишидан олдин ёки кейин бўлиб ўтганига аниқлик киритмаган. Таъкидланишича, музокараларда АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмурияти аъзолари ҳам иштирок этган. Арабистонни Исроилни тан олишга кўндириш учун президент маъмурияти хавфсизлик кафолатлари, Фаластин давлатини яратиш бўйича саъй-ҳаракатларни янгилаш ва Саудия Арабистонининг фуқаролик ядровий дастурини ривожлантиришга ёрдам беришни таклиф қилган.

Ар-Риёд ва Тель-Авив ўртасидаги дипломатик жараён Исроил армиясининг Ғазодаги операцияси бошланганидан кейин тўхтаб қолди. Аввалроқ Саудия Арабистони шаҳзодаси қироллик Фаластин давлати тузилмагунча Исроилни тан олмаслигини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Агар Трамп ғалаба қозонса, Саудия Арабистони Исроилни тан олиши мумкин