37
Байден Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига зарба беришини қўллаб-қувватламаслигини билдирди
Фото: Оқ уй матбуот хизмати
АҚШ президенти Жо Байден Исроилнинг Эрондаги ядровий иншоотларга зарба беришини мақсадга мувофиқ деб ҳисобламаслигини айтди. Бу ҳақида Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
“Жавоб йўқ”, деди Байден журналистларга қарата.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни кечқурун Эрон Исроилга қарши йирик ракета ҳужумини амалга оширди. Исроил ОАВ хабарига кўра, Эрон Исроил томон 200 га яқин баллистик ракета учирган. Бу ракеталарнинг баъзилари “Темир гумбаз” ҳаво мудофаа тизимидан ўтиб, ерга етиб боришга муваффақ бўлган.
Хорижий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Эрон ядро иншоотларига зарба бериш Исроилнинг жавоб юриши бўлиши мумкин.
Ўз навбатида, бугун Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ар-Ақчий Исроил ҳудуддаги ядровий иншоотларга ҳужум қилишга журъат эта олмаслигига ишонч билдирди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди