06:22 / 05.10.2024
3

Tesla АҚШдаги энг ҳамёнбоп модели савдосини тўхтатди

Tesla АҚШдаги энг ҳамёнбоп модели савдосини тўхтатди
Фото: Clean Technica
Tesla АҚШ бозорида стандарт қувват захирасига эга Model 3 электромобиллари савдосини тўхтатди, деб хабар беради Reuters.

Яқин вақтга қадар электр седан компания сайти орқали 38 минг 990 доллардан сотилаётган эди. У Tesla моделлари қаторида ҳамёнбоп вариант мақомига эга ҳисобланади.

Электромобилда Хитойда ишлаб чиқарилган литий-темир-фосфатли аккумулятордан фойдаланилган. Май ойидан бошлаб Америка ҳукумати Хитой батареялари, шунингдек, алюминий, пўлат ва минерал ресурслари учун 25 фоизли бож жорий этганди.

Ўшанда ХХРда ишлаб чиқариглан қуёш фотоэлементлари учун бож 50 фоизгача, тайёр электромобиллар учун эса 100 фоизгача кўтарилган. Бундан ташқари, Хитой эҳтиёт қисмлари фойдаланилган электр транспортларига 7,5 минг доллар миқдорида федерал солиқ солинган.

Ҳозирда Tesla’нинг энг арзон модели — Model 3 варианти 42 минг 490 доллардан сотилмоқда.

Июн ойида эса Tesla хавфсизлик камарини тақишдаги огоҳлантириш тизимида кузатилган носозлик сабаб АҚШда 125 мингдан зиёд автомобилини чақириб олиши маълум бўлганди. Апрелда эса Tesla 4 мингга яқин Cybertruck электромобилларини чақириб олиши айтилган эди. Ушбу машиналарнинг газ тепкиси детали алмаштирилиши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Tesla АҚШдаги энг ҳамёнбоп модели савдосини тўхтатди
ePN