Фото: mvdmedia.ru
Энди Россияда ноқонуний миграция бўлмайди, деди Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин. Унинг сўзларини «РИА Новости» келтирди.
Хуснуллин бу ҳақда Тожикистонда ўтказилган икки давлат ҳукуматлараро комиссияси йиғилишидан кейин гапирди. Унинг сўзларига кўра, меҳнат ресурслари билан иш давом этади, чунки улар мамлакатга керак. Аммо бу мутлақо қонуний равишда амалга оширилади.
Шунингдек, Россия ва Тожикистон «икки давлат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ барча ҳаракатларни белгилаш учун» ишчи гуруҳ тузиши керак.
«Бу биз ким келаётганини, қандай келаётганини тушунишимиз ва ёрдам кўрсатишимиз учун зарур», деди Хуснуллин. «Биз барча ҳал қилинмаган муаммоларни ҳал қиламиз», деб ишонтирди у.
Россия бош вазири ўринбосари 5 февралдан бошлаб Россия қонунчилиги бу соҳада жиддий ўзгаришларга дуч келаётганини эслатди.
Ўз навбатида, Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзода Душанбе «миграция соҳасини тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар давомида фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг Россияда кенг миқёсда бузилиши тенденциясидан хавотирда», деди. Унинг сўзларига кўра, «хавфсизликни таъминлаш» деган кенг ва ноаниқ ифода остида Тожикистон фуқароларини киритмаслик, киришни тақиқлаш ва депортация қилиш ҳолатлари кўпаймоқда.
«Россия чегараларига кираверишда фуқароларимиз соатлаб ва ҳатто кунлар давомида ушлаб турилмоқда, улар орасида расмий делегация аъзолари, талабалар, қариялар ва болалар ҳам бор», деди Расулзода.
«Биз миграция соҳасида дўстона халқларимиз ўртасидаги ўзаро англашувни мустаҳкамлайдиган ва мамлакатларимиз иқтисодиётига фойда келтирадиган чинакам самарали ечимларга ўтишимиз керак», деб қўшимча қилди Расулзода.
Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Россияда 630 мингдан ортиқ ноқонуний мигрант бор эди. 3,5 миллион меҳнат мигранти мамлакатда қонуний равишда бўлиб, уларнинг аксарияти Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидир. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди