Лукашенко: “Президент вертолётига ҳужум уюштириш урушга олиб келади”

1 дақиқа ўқиш115
Лукашенко: “Президент вертолётига ҳужум уюштириш урушга олиб келади”
Фото: Reform.news
Беларусь президенти Александр Лукашенко бугун Пинск вилоятидаги Парокхонск қишлоқ хўжалиги шаҳарчасига ташриф буюрди. Лукашенко у ерга вертолётда учган.

Президентнинг парвоз вақтида Беларусь ҳаво ҳудудида дронлар кузатилган. Бироқ Лукашенконинг сўзларига кўра, у бундан хавотир олмаган. Беларусь президенти дронлар қайси давлатга тегишли эканлигини очиқламади.

“Бу менинг муаммоларим эмас, бу хавфсизлик хизматининг муаммолари. Дронлар қаерга учиши ва президент вертолёти қаерга учмаслиги кераклигини улар ҳал қилсин. Мен бунга шундай муносабатдаман”, деди Александр Лукашенко.

Унинг қўшимча қилишича, Пинск вилоятига парвоз бир соатга кечиктирилган, бироқ бунга об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Дронлар “ғайриоддий паст баландликда” учиб келган. Бироқ улар Беларусь президентининг парвозига халақит бермаган.

“Мен бундан унчалик ташвишланмайман. Кейин биласизми, президент вертолётини уриб тушириш урушга олиб келади. Бундай уруш украиналикларга керак эмас”, деди Лукашенко.

5 сентябрга ўтар кечаси Беларусь Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳаво ҳудудида бир нечта дронлар борлиги ҳақида хабар берди. Барча дронлар уриб туширилди. Улардан бирининг қулаши Гомелдаги ғишт омборида ёнғинга олиб келди.

Ҳеч ким жабрланмади. Вазирлик уриб туширилган дронлар қайси давлатга тегишли эканлигини очиқламади. Август ойида Александр Лукашенко Украина Қуролли кучларининг бир неча дронлари мамлакат осмонида уриб туширилганини айтган эди. У Украина расмийларини провокация қилишда ва келишувларни бузишда айблади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?