Украина Бош прокуратураси маълумотиоа кўра, Россия ҳарбийлари 93 нафар украиналик ҳарбий асирни жанг майдонида қатл қилган.
«Укринформ» хабар беришича, Украина Бош прокуратурасининг қуролли можароларда содир этилган жиноятларга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Юрий Белоусов телемарофонда ҳуқуқ-тартибот идораларида 93 нафар украиналик ҳарбий асирнинг қатл этилгани ҳақида маълумот борлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилда украиналик ҳарбий асирларни қатл этиш ҳолатларининг 80 фоизи қайд этилган. Шунингдек, у 3 октябр куни украиналик ҳарбий асирнинг қатл этилгани ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлганини айтди.
«Телеграм каналларида шу мазмундаги видеолар тарқалди. Биз зудлик билан яна бир жиноий иш сифатида УХХ Бош тергов бошқармасида рўйхатга олдик», — деди Белоусов.
Россия Мудофаа вазирлиги украиналик ҳарбий асирларнинг россиялик ҳарбийлар томонидан судсиз қатл этилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди