12:48 / 04.10.2024
68

Кечалари тез-тез қон босими кўтарилса, нима қилиш лозим?

Кечалари тез-тез қон босими кўтарилса, нима қилиш лозим?
Ўрта ёшдан ошгандан сўнг, ҳатто мутлақо соғлом бўлсангиз ҳам қон босимини мунтазам текшириб туриш хавфли касаллик — гипертонияга чалинишнинг олдини олиши мумкин. Агар сизда айнан кечалари қон босими ошиши кузатилса, ушбу аломатга диққат билан эътибор беринг. Чунки сиз гипертонияга чалиниш хавфи остида бўлишингиз мумкин.

Фото: iStock
Нима учун қон босими айнан кечалари ошади?

Қон босимининг кўтарилиши асосан соат 16-17 дан кейин содир бўлади. Мутахассислар боисини қуйидагича тушунтиради:
  • кечқурун тананинг энергия захираси тугайди, чарчоқ кучаяди ва юрак-қон томир тизимига тушадиган босим кўпаяди;
  • кўп миқдорда ёғли таомлар билан тушлик қилиш ёки ўта кеч вақтда овқатланиш ҳазм қилиш органларига кўпроқ қон оқими келишига сабаб бўлади, бу эса қон босимини оширади;
  • аччиқ чой, қаҳва ва таркибида кофеин бўлган бошқа ичимликлар қон босими кечқурун кўтарилишининг яна бир сабабидир;
  • стресс ва ортиқча жисмоний фаоллик ҳам организмга салбий таъсир кўрсатади.

Қон босимининг кечалари ошиши қуйидаги гуруҳга кирувчи инсонларда кўпроқ учрайди:

- ортиқча вазнлилар;
- чекувчилар ва спиртли ичимликларни истеъмол қилувчилар;
- камҳаракат турмуш тарзини олиб борувчилар;
- буйраклар ва сийдик-таносил тизимида сурункали касалликлари бор шахслар.

Фото: Theday.ru
Қон босими 140/90 дан ошганда қуйидаги аломатлар кузатилади:

- бошнинг орқа қисми ва чаккада оғриқлар;
- қулоқ шанғиллаши;
- бош айланиши;
- юрак уриш тезлигининг ошиши;
- юрак соҳасидаги ноқулайлик ва оғриқ ҳисси;
- чарчоқ ва заифлик.

Агар сизда ушбу аломатлар мунтазам равишда такрорланса ва қон босимингиз ошса, гипертония касаллиги ривожланишининг олдини олиш учун шифокор кўригидан ўтишингиз зарур.

Кечқурун қон босими кўтарилганда нима қилиш керак?

Кечалари қон босимининг ошиши гипертониянинг биринчи аломатидир. Касаллик бошиданоқ назорат қилинса, уни тўхтатиш мумкин. Ўз вақтида даволаниш гипертония билан боғлиқ жиддий асоратлар — инфаркт, инсульт, гипертоник инқироз ривожланишининг олдини олиш мумкин.

Ушбу босқичда даволаниш дори-дармонлар билан эмас, балки турмуш тарзини тубдан ўзгартириш орқали амалга оширилади. Бунинг учун:

- овқатланиш тартибига аҳамиятли бўлиш, жуда шўр, ёғли, ширин ва юқори калорияли таомларни чеклаш;
- зарарли одатлардан воз кечиш;
- мунтазам жисмоний фаол бўлиш ва соғлом турмуш тарзини олиб бориш;
- стрессли вазиятларда бўлмасликка ҳаракат қилиш, уйқу режимига амал қилиш лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кечалари тез-тез қон босими кўтарилса, нима қилиш лозим?