32 ёшли хонанда ва актриса Селена Гомес расман миллиардерга айлангани ҳақидаги хабарларга нисбатан ўз муносабатини билдирди. Юлдуз асос солган Rare Beauty косметика компаниясидан миллиардлаб даромад олишига қарамай, ўзини доимо камтарона тутади, бироқ бадавлат бўлишнинг айрим жиҳатларини ёқтирмаслигини тан олади.
Фото: People Talk
Селенанинг сўзларига кўра, хонанда ўзининг молиявий аҳволи, даромади ва, умуман олганда, пул тўғрисида гапиришни ёмон кўради. Гомес бу ёшда миллиардерга айлангани ва бутун дунёга танилгани катта муваффақият бўлса-да, у буларни ҳаётдаги энг муҳим ютуқ деб билмайди.
Нью Йоркда бўлиб ўтган кинофестивалда Entertainment Tonight нашрига берган интервьюсида хонанда шундай деди:
“Шахсан менга пул ҳақида гапириш жуда ёқимсиз ҳолатдир, лекин менинг косметика товарларимни сотиб оладиган инсонлардан миннатдорман. Улар менинг орзумни амалга оширмоқда”.
Фото: The Independent
Аммо Селена Гомес ўзининг янги билимларни эгаллагани тўғрисида фахр билан гапиради. Хусусан, у яқинда испан тилида эркин сўзлаша бошлаган ва бу истеъдодни хонанда ўзига хос неъмат деб билади.
Bloomberg нашри ҳисоб-китобларига кўра, Гомеснинг бойлиги 1,3 миллиард долларга етган. Даромадининг катта қисми беш йил аввал ишга туширилган Rare Beauty косметика компаниясига тўғри келади. Шунингдек, у мусиқий альбомлар сотувидан тушган маблағлар, кўчмас мулклар, стриминг хизматлари билан тузилган шартномалардан олинган гонорарлар, брендлар билан ҳамкорлик битимлари ва концертлари орқали юқори даромадга эга бўлган. Бундан ташқари, қўшиқчи руҳий муаммоларга дуч келган инсонларни қўллаб-қувватлаш ва руҳий саломатлик соҳасидаги тадқиқотлар билан шуғулланувчи Wondermind стартапининг ҳам асосчисидир.
Селена Гомес, Гомеснинг бойлиги, косметика компанияси “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...