
Фото: Reuters
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армияси махсус бўлинмалари ўқув базасига ташриф буюрди ва у ерда ўтаётган машғулотларни кузатди.
Унинг таъкидлашича, агар мамлакат ҳужумга учраса, ҳеч иккиланмасдан барча мавжуд кучлардан, жумладан, ядровий қуролдан фойдаланади.
КХДР етакчиси Жанубий Корея президенти Юн Сок Еолни “қўғирчоқ” деб атаб, Жанубий Корея расмийлари ва АҚШ ўртасидаги ядровий иттифоқни танқид қилган.
“Агар ўта аҳмоқлик ва бепарволикка ботган душманлар бизнинг такрорий огоҳлантиришларимизга эътибор бермасалар ва Жанубий Корея ҳамда АҚШ иттифоқига ишониб, КХДР суверенитетига куч ишлатишга ҳаракат қилсалар, биз раҳм қилмаймиз”, дея қўшимча қилган Ким Чен Ин.

Фото: Reuters
Сиёсатчи Шимолий Корея олимларини “ядровий таҳдидларга жавоб бера олиш” учун ядровий материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга чақирган.
1 октябрь куни Жанубий Кореяда қуролли кучлар ташкил топганининг 76 йиллиги нишонланган эди. Мазкур байрам муносабати билан Сеулда кенг кўламли ҳарбий парад бўлиб ўтди. Мамлакат президенти Юн Сок Еол агар Пхеньян Жанубий Кореяга қарши ядровий қурол ишлатмоқчи бўлса, Жанубий Корея ва АҚШнинг жавоби “ҳал қилувчи ва ҳайратланарли” бўлишини ваъда қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар