© Sputnik / Максим Блинов
АҚШ ҳукумати Исроилнинг Ливанга қуруқликдан бостириб киришини ҳеч қандай равишда қораламади. Бу билан Вашингтон ўз иттифоқчисини ҳарбий амалиётлар зонасини кенгайтиришга ундамоқда, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
“31 июль куни Теҳронда ва 27 сентябрда Байрутда содир бўлган сиёсий қотилликлар одатий амалиётга айланганин ўта кучли хавотир уйғотади. Исроил 1 октябрга ўтар кечаси Ливанга қуруқликдан бостириб киришини бошлаганидан кейин ҳам АҚШ маъмурияти суверен давлатга қарши бу тажовузни қораламади. Шундай қилиб, Вашингтон ўзининг Яқин Шарқдаги иттифоқчисини ҳарбий амалиётлар зонасини кенгайтиришга ундамоқда", - дейилади Россия ташқи ишлар вазирининг ТИВ сайтида чоп этилган баёнотида.
“Араб-Исроил можароси, Ливан, Яман, Қизил денгиз ва Аден кўрфази, Судан ва Африканинг бошқа “қайноқ нуқталари”да содир бўлаётган фожиали ва қабул қилиб бўлмас ўзгаришлар — хавфсизлик барча учун тенг ва ажралмас бўлиши мумкинлигини ёки бу ҳеч ким учун бўлмаслигини англатади", - деб таъкидлади Россия вазири.
Исроил Ливан жанубида 1 октябрда "Ҳизбуллоҳ" кучларига қарши қуруқликдаги операцияни бошлади. Шунингдек, у қўшни давлатни ҳаводан бомбардимон қилишда давом этмоқда. Ўтган вақт ичида бу ерда мингдан ортиқ одамлар ҳалок бўлган, 90 мингдан ортиқ одам қочқинга айланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди