Фото: AP Photo
Яманнинг “Ансор Аллоҳ” ҳусий ҳаракати Исроилнинг Яффа шаҳрида (Тель Авив чеккасида) нишонларга бир нечта ҳужумчи дронлар билан зарба берганини маълум қилди.
“Яман Қуролли кучларининг учувчисиз тизимлар бўлинмаси босиб олинган Фаластиннинг Яффа ҳудудидаги муҳим нишонларни бир нечта дронлардан фойдаланган ҳолда нишонга олиш учун ҳарбий операция ўтказди”, дейилади ҳаракат вакили генерал Яҳё Сарининг баёнотида.
Сарининг сўзларига кўра, операция “муваффақиятли ўтган ва ҳаракат ўз мақсадларига эришган”.
Бир кун олдин Сари Исроилдаги ҳарбий нишонларга қанотли ракета ҳужумлари берилгани ҳақида хабар берган эди.
1 октябрь куни Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Исроилга нисбатан кўп сонли ракеталарни учиргани айтилган эди. Сари Эроннинг Исроилга зарбасини қўллаб-қувватлашини қайд этган. Шунингдек, у “Исроилга қарши биргаликда ҳарбий амалиётлар ўтказишга тайёрлигини” билдирган.
Аввалроқ Россия Эрон воситачилигида ҳусийлар билан кемага қарши П-800 қанотли ракеталарини етказиб бериш бўйича яширин музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди. Қайд этилишича, музокаралар Эроннинг собиқ президенти Иброҳим Раисий даврида бошланган. Икки минтақавий расмийнинг айтишича, Россия ва ҳусий вакиллари Теҳронда бу йил камида икки марта учрашган, келгуси ҳафталарда яна учрашувлар бўлиши кутилмоқда.
Бироқ Reuters манбаларига кўра, Россия ҳозирча ракеталарни ҳусийларга топшириш бўйича қарор қабул қилгани йўқ. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”