48
Хитойда 1000 марта ўтириб-туришга мажбурланган ўқувчи бутун умрга ногирон бўлиб қолиши мумкин
Фото: New.qq
Хитойда мактаб ўқувчиси ёзги лагерда ўқитувчиси томонидан 1000 марта ўтириб-туришга мажбурлангани сабаб бутун умрга ногирон бўлиб қолиши мумкин.
Қайд этилишича, боланинг онаси ўғлини жисмоний тайёргарлик машғулотлар дастурини ўз ичига олган ёзги лагерга бир ҳафтага юборган. Лагернинг охирги кунида 13 ёшли ўсмир бошқа бир тенгдоши билан гаплашиб турганида қўлга тушган.
Бунга жазо сифатида шу ернинг ўзида унга 1000 марта ўтириб-туриш буюрилган. Бола машқни 200 марта бажарганидан кейин оёқлари ўзига бўйсунмаётганини ҳис қилган, ўқитувчи эса келиб унинг оёғига тепган ва йигит йиқилган.
Шундан сўнг, бола ота-онаси етиб келгунга қадар 30 дақиқа ерда ётган. Натижада унга рабдомиолиз — мушаклар узилишига олиб келадиган касаллик ташхиси қўйилган. Бундан ташқари, унинг буйрак ва жигарига зарар етгани аниқланган. Шунча муаммога қўшимча равишда, шифокорлар боланинг ота-онасига ўғли энди ҳеч қачон спорт билан шуғуллана олмаслигини маълум қилган.
Ўқувчи йигитга шифохонадан рухсат берилгач, у уйида қолиб, ҳасса ва ногиронлик аравачасида ҳаракатланган — бу эса унинг ўқишига салбий таъсир кўрсатган. Шунда боланинг ота-онаси лагер ташкилотчиларига мурожаат қилиб, ўғли олган жароҳат учун компенсация талаб қилган. Узоқ давом этган музокаралардан кейин боланинг даволаниши, репетитор хизматлари, транспорт харажатлари ва қолдирилган дарслар учун компенсацияни ташкилотчилар тўлашига келишилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди