10:31 / 04.10.2024
61

Самарқандда фуқаро қабристондаги тулки уясини ковлаб, болаларини олгани аниқланди

Самарқандда фуқаро қабристондаги тулки уясини ковлаб, болаларини олгани аниқланди
Фото: Самарқанд вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати
Самарқанд вилоятида фуқаро қабристонда тулки уясини ковлаб, болаларини олгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда блогерлик фаолиятини олиб борадиган фуқаро ўзининг саҳифасига Ўзбекистон Қизил китобига киритилган капча илон, ҳинд бойгаси илони, дашт қора илони, бўз эчкемари ҳамда тулки болаларига шафқатсиз муносабатда бўлган видеоларини юклаган. Ҳолат Самарқанд туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Самарқанд тумани, “Ўрта Туркман” МФЙда яшовчи фуқаро Э.Ш. бу ҳолатлар 2020 йилда дўстлари билан тоғ сайрига чиққанида бўлганини айтган. Улар маҳаллий илонни тутиб олган ва яна қайтиб қўйиб юборган.

Шунингдек, уйининг орқа қисмида жойлашган қишлоқ қабристонидаги тулки уясини ковлаб болаларини олгани ва аҳоли яшаш манзилидан олисроққа олиб бориб, қўйиб юборганини айтган. Бунга сабаб қилиб уйидаги паррандаларни еб кетаётгани кўрсатилган.

Мазкур фуқарога нисбатан қонун талабларига мувофиқ баённома расмийлаштирилиб, жаримага тортилди. Шунингдек, бу каби ҳолатлар қонунга зид экани тушунтирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда фуқаро қабристондаги тулки уясини ковлаб, болаларини олгани аниқланди