Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан олиб борилган тадбирда фарзандини моддий таъминотидан бўйин товлаб юрган қарздор ота яшаш хонадонидаги қудуқдан топилди.
Гап шундаки, Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро Саиджон турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчиликлар сабаб ажрашиб кетади ва иккинчи томон фарзандини моддий таъминламай қўяди.
Шундан сўнг, она ўз ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда фарзанди ҳаққини талаб қилиб судга мурожаат этади.
Суд қарорига кўра, ундирувчи Замирахон фойдасига икки нафар фарзандлари учун ҳар ойда алимент ундириш тартиби белгиланади.
Суд ижро ҳужжати Бюронинг Олтиариқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Бироқ, ота алимент тўламай қочиб юрган ва қарздорлик 10 млн. сўмдан ортиб кетган.
Охир-оқибат унга нисбатан давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинди. Бошқарма инспекторлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ҳамкорликда олиб борган қидирув ишларида қарздор Саиджон яшаш хонадонидаги янги ковланаётган қудуқ ичидан топилди.
Қидирувдаги шахс белгиланган тартиб бўйича давлат ижрочисига топширилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди