Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш янада мустаҳкамланади

Жамият2 дақиқа ўқиш126
Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш янада мустаҳкамланади
© Unsplash / Matthew Ansley
Бугун, 18 май куни Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, конституциявий ислоҳотлар натижасида маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлаш борасида чоралар кўрилмоқда.
Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш янада мустаҳкамланади
Жумладан, Жиноят-ижроия кодексига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ, маҳкумларнинг ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши, шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга), Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) ҳамда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга мурожаат қилишга бўлган ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда.

Қолаверса, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг сайловларда ҳамда референдумда иштирок этишга бўлган ҳуқуқи кафолатланмоқда.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, бундай маҳкумларнинг инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга мурожаат этиш ҳуқуқи қайд этилмоқда.
Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш янада мустаҳкамланади
Шунингдек, агар оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар тегишли сайловларда ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ва суднинг ҳукми асосида маҳрум этилган бўлмаса, улар ушбу сайловларда ва референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланмоқда.

Маҳкумларнинг ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда. Хусусан, киритилаётган қўшимчаларга кўра, маҳкумлар ўзига нисбатан инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эгадир.

Жазони ижро этиш муассасаларининг ходимлари маҳкумларга нисбатан инсоний муомалада бўлиши шарт, маҳкумларга нисбатан интизомий жазо чоралари ва бошқа мажбурлов чораларини қўллашда Кодексда белгиланган асослардан ҳамда тартибдан четга чиқишга йўл қўйилмайди.
Маҳкумларда уларнинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланмоқда.
Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш янада мустаҳкамланади
Бундан ташқари, маҳкумларнинг Омбудсманга ҳамда Болалар омбудсманига мурожаатлар қутиси орқали мурожаат қилиши, мурожаат қилиш қутиларининг ўрнатилиши, очилиши, фойдаланиши, шунингдек, мурожаатларни юбориш тартиби янги нормада ўз ифодасини топмоқда.

Муҳокама давомида сенаторлар Қонун қабул қилиниши натижасида маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари янада ишончли ҳимоя қилинишига, жиноят-ижроия қонунчилигини халқаро ҳуқуқнинг принциплари ва нормалари билан уйғунлаштиришни таъминлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Жамият
    Ижара тўловлари ўз вақтида амалга оширилмагани учун Дамас автомашинаси хатланди
  2. Спорт
    Андони Ираола «Ливерпул» юлдузлари Вирц ва Исакнинг ҳамкорлигини юқори баҳолади
  3. Жамият
    Она меҳрига муштоқ бола онасининг бағрига қайтарилди
  4. Дунё
    «У 80 фоиз супер даҳо, қолган 20 фоизини айтишдан бош тортаман»: Трамп Илон Маск ҳақида
  5. Маданият
    Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Матчонов бугун 70 ёшда!
  6. Спорт
    «Олимпик-МобиУз» «Шўртан»ни мағлуб этиб, Суперлига йўлланмаси сари муҳим қадам ташлади
  7. Дунё
    25 йил аввал ўғирлаб кетилган йигит миллиардерлардан воз кечиб, ҳақиқий оиласига қайтди
  8. Техно
    Apple Vision Pro’да сурат ичига кириш имконини берувчи технология намойиш этилди (видео)
  9. Маданият
    Чеченка оиласида қувончли хабар: блогер тўртинчи бор она бўлди (фото)
  10. Фойдали
    Нафас йўлига нарса тиқилиб қолса, сув ичириш мумкин эмас. Бундай вазиятда нима қилиш керак?