11:12 / 18.05.2024
121

Малайзия бош вазири Самарқандга жўнаб кетди

Малайзия бош вазири Самарқандга жўнаб кетди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим расмий ташриф билан мамлакатда бўлиб турибди.

Малайзия ҳукумати раҳбари кеча Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги тадбирлар ва музокаралардан сўнг бугун, 18 май куни Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Малайзия бош вазири 18-19 май кунлари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ташриф буюриб, халқ бой маданий-тарихий ва маънавий мероси билан танишади, қўшма бизнес-форумда иштирок этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Малайзия бош вазири Самарқандга жўнаб кетди