Рақобат қўмитаси электр энергияси ортиқча ҳисоблананаётган ҳолатларни ўрганади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда ҳисоблагичларнинг электр қувватини ортиқча ҳисоблаётганлиги ва бу қўшимча харажатларга сабаб бўлаётганлиги юзасидан истеъмолчилар томонидан мурожаатлар тарқалиб, бу кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Мазкур ҳолатларни жойларга чиққан ҳолатда ўрганиб, муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ишчи гуруҳ таркибига Рақобат қўмитаси билан биргаликда, “Ўзэнергоинспекция”, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ вакиллари жалб қилинган.
“Ушбу ҳолатларни ўрганиш давомида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний чоралар кўрилиши таъминланади”, дейилади қўмита хабарида.
Истеъмолчилардан шу каби муаммоли ҳолатлар мавжуд бўлса Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига ёки Telegram мессенжерида @rquzBot боти орқали мурожаат қилиш сўралган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин россияликларга мурожаат қилди: “Барча режалаштирилган мақсадларга эришилади”
Микротўлқинли печда овқат иситиш соғлиқ учун зарарлими?
Байден Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига зарба беришини қўллаб-қувватламаслигини билдирди
Селена Гомес ўзининг миллиардерлик мақомига муносабат билдирди
Ҳусийлар Тель Авивнинг чекка ҳудудларига ҳужум қилди
Песков: Махсус ҳарбий операция Россия мақсадларига эришиш билан якунланиши керак
Россия армияси Украинанинг «қалъа шаҳри» Вуҳледарни эгаллади
ҲАМАС Тель-Авивдаги теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олди