Ўзбекистон Кубоги финали олдидан кеча уюштирилган матбуот анжуманида “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Сергей Лушчан ва жамоа футболчиси Сияваш Ҳақназари ҳам иштирок этдилар.
Сергей Лушчан: - Нима дейишим мумкин? Барчамиз ўйинни интизорлик билан кутяпмиз. Бу финал. Финалга етарлича тайёргарлик кўрдик ва ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Тайёргарлик жараёнига тўхталадиган бўлсам, барчаси Кубок финалига қаратилган. Олдимизда битта мақсад бор: у ҳам бўлса Кубок! Катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Бунинг учун йигитларга раҳмат. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Ғалаба учун барча ишни қиламиз. Эртага бизга мухлислик қиладиган ва мухлислик қилмайдиган барча ажойиб ўйин гувоҳи бўлишади. Кубокни ютиш ҳар бир футболчини орзуси. Бунга ёшлигидан бошлаб ҳаракат қилади, интилади, меҳнат қилади. Бу кўп йиллик меҳнатини самараси бўлади. Эртага қандай бўлиши фақат Яратганга маълум. Ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилишни хоҳлаймиз.
Сияваш Ҳақназари: - Кубокни Наманганга олиб кетиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Биламизки, бу учрашув нафақат биз учун, оиламиз ва Наманган учун ҳам қанчалик муҳим эканлигини яхши ҳис қилиб турибмиз.
- Сиз “Насаф” билан учрашувдан кейин 5 октябрдаги финални кутиб яшаяпман дегандингиз. Бугунги ҳолатдаги жамоанинг ва ўзингизнинг кайфиятингиз, финалга тайёргарлик қандай?
Сергей Лушчан: - Албатта, чемпионат ўйини билан Кубок финалини бир хил деб бўлмайди. Биз бу ўйинга бошқача тайёргарлик кўрдик. У учрашувлар бошқа эди. Чемпионат билан Кубок ўйинини солиштириб бўлмайди. “Сўғдиёна” билан учрашувдаги ҳолат эртанги баҳсда кузатилмайди. Бутунлай бошқача ўйин намойиш этилади. Барча машғулотлар жараёни финал ўйинига қаратилган. Ҳа, ўз уйингда мағлубиятга учраш аламли ва ёқимсиз бўлади. Албатта, биз бурилиш ясай оламиз. Ҳар бир ўйиндан кейин таҳлил қилиб чиқамиз ва қаердадир қилинган хатони тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Бизда ҳар жиҳатдан тажрибали ва маҳоратли ўйинчилар етарли. Бу ўйинни қадрини барча тушуниб турибди. Биринчи ҳуштакдан охирги ҳуштаккача ўйин ҳаяжон остида ўтади. Асосийси, учрашув бошланиши билан ҳамма ўз ишини қилиши керак. Ҳар бир мураббийни режалари бўлади.
- Сардор Рашидовни финалда майдонга тушиши учун кутилганидан эртароқ машғулотларга қўшилгани ростми? У чиндан ҳам ўйнайдими?
Сергей Лушчан: - Сардорни майдонга тушишига ишонаман. Олдиндан бирор нарса дейишим қийин. Рашидов ўйнашни жуда ҳам хоҳлаяпти. Бу ўйин учун у кунига 2-3 маҳалдан машғулот олиб борди. Эртага ҳаммасини ўзинглар кўриб оласизлар. Ҳозирча шуни айта оламанки, у бошланғич таркибда бўлмайди.
- “Навбаҳор” иккинчи даврада очиқ ва ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. Финалда ҳам шундай ўйин кўрамизми?
Сергей Лушчан: - Бу – финал. Бунда руҳият катта роль ўйнайди. Футболчиларни руҳияти муҳим аҳамият касб этади. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, бу катта масъулият. Бундай учрашувда дуранг бўлмайди. Ким биринчи гол урса ўша жамоа ғалаба қозониши мумкин. Аввалги учрашувларимизни кўрган бўлсанглар, кўп вазиятлар яратиб, голга айлантира олмадик. Эртанги учрашув эса бутунлай бошқача бўлади. Рақиблар бир-бирини жуда яхши билишади. Биз уларни, улар эса бизни билишади. Тартибли ўйнашимиз керак. Биринчи бўлиб ҳисобни очсак рақиб кўпроқ олдинга интилишга мажбур бўлади. Ҳужумкор ўйин кўрсатсак яхшироқ, албатта. Зич ҳимояни ёриб ўтиш ҳамиша қийин бўлган. Бу саволга 100 фоиз жавоб бера олмайман. Ҳаммасини ўйин кўрсатиб беради.
- “Андижон” кўпроқ иккинчи рақам бўлиб ўйнайди. Бундай зич ҳимояланадиган рақибларга қарши ўйнаш қанчалик оғир? Бу сизга ва жамоангизга жиддий муаммо туғдирмайдими?
Сияваш Ҳақназари: - Бу финал. Биттагина ўйиндан иборат. Бу учрашувга ҳар бир жамоани режаси бор. Бизни уларга қарши қандай ўйнаш режамиз бор ва уларни ҳам режаси бор. Барчаси ўйин қандай давом этишига боғлиқ.
- Ким биринчи бўлиб ҳисобни очса, ўша жамоа ғалаба қозонади, деб ўйлайсизми?
Сергей Лушчан: - Бошқа мураббий каби ўйинни таҳлил қилиб кўраман. Бизни А, Б, В, Г, Д режаларимиз бор. Ўйинга тўлиқ тайёрмиз. Ўйинга 1000 фоиз тайёрмиз. Ўйинчилар эса 2000 фоизга тайёрлар. Ўйинни ўзи кўрсатиб беради. Нимаики қилиш керак бўлса, барчасини қилдик. Қолгани биз ишонган футболчиларга боғлиқ.
- Эртанги Кубок финали мураббийлик фаолиятингиздаги энг муҳим ўйинми?
Сергей Лушчан: - Айни дамда шундай десам ҳам бўлади. Агар 2014 йилда бу савол берилганида унда муҳим учрашув сифатида бошқасини айтган бўлардим. 2015 йилда эса бошқасини айтардим. Кубок финали ҳар бир иштирокчисига ўзига хос тарзда эсда қолади ва такрорланмайди. Ҳаттоки, бу бешинчи финал бўлса ҳам такрорланмайди ва бундай ўйинлар ҳаётингизда сақланиб қолади. Бу учрашув мен ва менинг оилам учун ҳам муҳим. Менинг футболчиларимга ва атрофимдагиларга муҳим. Бу мавсумнинг энг аҳамиятли ўйини.
- Эртанги финалда қайси факторлар сизга халақит бериши мумкин? Позициялар бўйича қониқиш ҳосил қиляпсизми? Масалан, дарвоза чизиғидан?!
Сергей Лушчан: - Биласизми, бу ерда факторлар кўп бўлиши мумкин. Барчасини айтишнинг имконияти йўқ. Жароҳат, қизил карточка, ҳимоядаги хатолар ва бошқалар... Дарвозабон позициясини гапириб ўтдингиз, ҳа, хатолар бўлиб туради. Бизда Ўзбекистон Кубогини ютишга қодир бўлган футболчилар етарли. Агар мен бирор-бир ўйинчимнинг хато қилиши ҳақида ўйласам, бу кулгули ҳолат. Муаммо бор. Ҳар қандай клубда муаммо мавжуд. Ўйин қандай кечишига қараб ўзгартиришимиз мумкин. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Дастлабки дақиқаларданоқ жароҳат ёки тезкор гол барчасини ўзгартириб юборади. Биз ҳаммасига тайёрмиз. Дарвозабон ҳақидаги гапингиз эса провокацион савол. Ҳамма хато қилади ва мен бундай саволларга жавоб беришни истамайман. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...