Фото: Pixabay
YouTube видеохостингни хатолик сабаб юзлаб аккаунтларни спам ҳамда фирибгарлик учун блоклаб қўйди. Аккаунтлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида дунёнинг турли давлатларидаги фойдаланувчилар 3 октябр куни кечаси маълум қилди.
YouTubeʼга эгалик қилувчи Google компанияси айрим аккаунтларни ростдан ҳам тасодифан блоклаб қўйганини тан олди ва ушбу муаммони бартараф этиш устида иш олиб бораётганини маълум қилди.
«Мутахассисларимиз ўчириб юборилган барча каналларни ва пулли обуналарни қайта тиклаш устида иш олиб бормоқда. Биз томонимиздан амалга оширилган ушбу хатоликдан қаттиқ афсусдамиз», — дейилади компания хабарида.
Мазкур хабар остига 300 дан ортиқ изоҳ қолдирилган бўлиб, фойдаланувчилар ўз аккаунтлари қайта тикланганини, шу билан бирга, баъзи каналлардаги видеолар бутунлай ёки қисман йўқолиб қолганини билдирган.
Носозлик нима сабабдан юз бергани номаълум. «Хабр»да эълон қилинган хабарга кўра, Россиядаги айрим фойдаланувчилар VPN’дан фойдаланганида аккаунтлари блокланган. Google бунга изоҳ бермаган. Бошқа давлатлардан бўлган фойдаланувчилар эса ўз изоҳларида VPN’дан фойдаланилгани сабаб блокланиш юзага келгани ҳақида ҳеч нарса демаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар