09:32 / 05.10.2024
5

Мўғулистон визаларни электрон шаклда беришни бошлади

Мўғулистон визаларни электрон шаклда беришни бошлади
Фото: prian.ru
Мўғулистон ҳукумати расмий ва шахсий мақсадларда мамлакатга келаётган хорижликларга виза бериш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида виза олиш жараёнини соддалаштирди. Энди 54 тоифадаги визалар электрон кўринишда берилади.

«Таклиф қилаётган томон «Immigration.gov.mn» электрон тизими орқали визани расмийлаштириш учун тўғридан тўғри ариза бериши мумкин. Олдинлари мамлакатимизга келаётган чет эл фуқаролари виза олиш учун элчихонада рўйхатдан ўтиши талаб этилади ва бу кўп вақт оларди. Бошқача айтганда, инвестиция киритиш, меҳнат ёки таълим фаолиятини амалга ошириш учун Мўғулистонга келаётган хорижликлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари сайт орқали 54 тоифадаги визага ариза беришлари ва жавобни электрон тарзда олишлари мумкин», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мамлакатда 2021 йилдан бери туристик, спорт ва маданий тадбирларда иштирок этувчилар учун визалар электрон кўринишда тақдим этиб келинмоқда. Ушбу кўрсаткич йилдан йилга ошяпти. Биргина 2023 йилда туристик мақсадда келувчилар учун 36 мингта электрон виза берилган бўлса, жорий йилнинг октябрь ойигача уларнинг сони 74 мингтага ошган.

Эслатиб ўтамиз, июн ойида Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган эди. Ташриф давомида Тошкентда Мўғулистон элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мўғулистон визаларни электрон шаклда беришни бошлади
ePN