Ўзбекистон маҳалласи — Қозоғистон учун намунадир, деди Самарқандда бўлиб ўтаётган "Аҳоли турмуш даражасини оширишда маҳалланинг ўрни" конференциясида Қозоғистон вакили Саркитбек Молдабай.
“Одатда, биз бирор нарсани қабул қилмоқчи бўлганимизда, биз Ғарб давлатларининг тажрибасини ўрганамиз, лекин бу мутлақо тўғри эмас, уларнинг эътиқоди бошқача, уларнинг менталитети бошқача, лекин қўшниларимизда бор нарса бизга яқинроқ.
Ўзбекистон маҳалласи — Қозоғистон учун намунадир. Унинг ўзига хослиги шундаки, у бутун мамлакат аҳолисини қамраб олади, бунинг натижасида бирорта ҳам одам эътибордан четда қолмайди", - деди у.
"2021 йилда Ўзбекистон тажрибаси ва Қозоғистоннинг ўзини ўзи бошқариш тарихидан келиб чиқиб, "Ошак" номли маҳалла институтини ташкил этдик. Бизда бу йўналишда қонунчилик базаси йўқлиги сабабли у ҳали сизникичалик ривожлангани йўқ”, — деди "Ошак" Барқарор ривожланиш маркази” жамоат бирлашмаси раҳбари Саркитбек Молдабай.
Анжуманда сўзга чиққан UNFPAнинг Ўзбекистондаги вакили Нигина Абасзаде бошқа давлатлар ҳам ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон тажрибаси билан яқиндан танишиш кераклигини айтди.
“Маҳалла аҳоли ва давлат тузилмалари ўртасидаги кўприк бўлиб, у ўзини-ўзи ташкил этувчи тузилма бўлиб, муҳим таъсирга эга ва Ўзбекистон ҳукумати унга катта ёрдам кўрсатмоқда.
Ҳукумат маҳалла институтидан жойларда ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотларни рағбатлантириш учун дастаги сифатида фойдаланмоқда. Бу кўплаб мамлакатлар учун фойдали бўладиган жуда қизиқарли модель”, — деди Нигина Абасзаде. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон — Қозоғистондаги хорижий компаниялар сони бўйича учинчи ўринда
Такси ҳайдовчилари лицензияси нархи икки баробарга қимматлашди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади