11:06 / 05.10.2024
12

“Рома” Элдор Шомуродовни қўйиб юборадиган бўлди

“Рома” Элдор Шомуродовни қўйиб юборадиган бўлди
Ўзбекистон миллий терма жамоасини олдинда иккита ўта муҳим учрашув кутиб турибди. Сречко Катанец шогирдлари октябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида иккита жиддий рақибга қарши майдонга тушади.

2026 йилги жаҳон чемпионатининг Осиё саралаш мусобақаси учинчи босқичида дастлабки икки учрашувда зафар қучган терма жамоамиз мусобақа жадвалида кучли учликдан жой олган Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари футболчилари билан рақобатлашади.

Бу икки ўйин мусобақа жадвалига ва жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятига жиддий таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон терма жамоасининг натижаси кейинги пайтларда маълум маънода Элдор Шомуродовнинг ўйинига боғланиб қолган. 29 ёшли ҳужумчимиз клуб миқёсида ишлари юришмай турган пайтда ҳам терма жамоамиз учун зўр ўйнаб берган.

Ҳозир турли клублардаги терма жамоалар ўйинчилари навбатдаги йиғин ва учрашувларга таклиф олди. “Рома” ҳам бир неча вакилини қўйиб юборишига тўғри келмоқда.

Вазиятга “Рома” фаолиятини ёритиб келаётган нуфузли манбалар ойдинлик киритди.

- Европа Лигасида “Эльфсборг”га қарши учрашувдан кейин “Рома” миллий чемпионатда “Монца” билан ўйнайди. Айнан мана шу беллашувдан кейин Тригория базаси бўшаб қолади.

Артём Довбик жароҳатдан кейин яна Украина терма жамоаси либосини кийишга тайёр. Сергей Ребров уни 11 ва 14 октябрь кунлари Миллатлар лигасида Грузия ва Чехияга қарши бўладиган баҳсларга жалб қилган.

Франция терма жамоасидаги дебютидан кейин Ману Коне яна Дидье Дешамдан таклиф олди. Францияликлар Миллатлар лигасида Исроил ва Бельгия терма жамоалари билан куч синашади.

Эван Н'Дика Кот-д'Ивуар терма жамоасига чақиртирилди. Бош мураббий Эмерс Фаэ Сьерра-Леонега қарши ўтказиладиган иккита учрашувда “Рома” вакили хизматларидан фойдаланишни режалаштирган.

Ниҳоят, Элдор Шомуродов бош мураббий Сречко Катанецдан жаҳон чемпионатининг саралаш турнири доирасида Эрон ва Бирлашган Араб Амирликларига қарши ўйинларда қатнашишга таклиф этилди.

“Рома”дан чақиртирилганларнинг ҳар бири ўз мамлакатлари терма жамоалари учун муҳим аҳамиятга эга футболчилардир
, - деб ёзмоқда rivistalaroma.it сайти.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Эрон, 15 октябрда Бирлашган Араб Амирликлари футболчилари билан куч синашади.

Элдор Шомуродов эса, миллий терма жамоа сафида энг кўп гол урган тўпурар ҳисобланади. Легионеримиз халқаро миқёсда 75 та учрашувда рақиблар дарвозасини 41 маротаба ишғол қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Рома” Элдор Шомуродовни қўйиб юборадиган бўлди
ePN