08:44 / 05.10.2024
50

Яна бир хонанда автомобилини юқори тезликда ҳайдагани учун жаримага тортилди

Яна бир хонанда автомобилини юқори тезликда ҳайдагани учун жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда хонанда Осман Наврўзов автомобилида юқори тезликда ҳайдагани акс этган видео тарқалди. Йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтган хонандага нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Наврўзов 3 октябрь куни 197 км/соат тезликда ҳаракатланиб кетаётганида ўзи учун видео суратга олган.

"Билмасдан видеони сториесга қўйганим учун халқимиздан узр сўрайман ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларидан узр сўрайман. Бунақа тезликда қайта ҳаракатланмасликка ваъда бераман ва сизга ҳам буни тавсия қилмайман. Ўзимни ҳайдовчилик гувоҳномамни топширяпман. Бу тўғрисида тушунтириш ишларини олиб борадилар", дейди қўшиқчи.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча ҳаракат иштирокчиларидан йўлларда белгиланган тартиб ва қоидаларга риоя этишларини сўради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яна бир хонанда автомобилини юқори тезликда ҳайдагани учун жаримага тортилди