![Исроил ташқи ишлар вазири Туркияни НАТОдан чиқариб юборишга чақирди](/uploads/posts/2024-07/xd5cf13a36c_reuters-uv2aqcn.webp.pagespeed.ic.Ni1Q2AVy_u.webp)
Фото: Reuters
Исроил ташқи ишлар вазири Исроил Кац 29 июль куни берган баёнотида Туркияни НАТОдан чиқариб юборишга чақирган. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири сўзларидан иқтибос келтириб, Reuters нашри хабар берди.
Исроил Кац Туркия ҳукуматини НАТО мақсадларига мос келмайдиган баёнотлар бериш ҳамда айрича сиёсат юритишда айблаган. Анқаранинг позицияси НАТО ичида кескинлик шакллантираётгани айтилган.
Исроил расмийсининг бундай кескин муносабатига Туркия президентининг сўнгги баёноти сабаб бўлган. Ражаб Тоййиб Эрдўғон унинг мамлакати ўтмишда Ливия ва Тоғли Қорабоғга кирганидек Исроилга ҳам кириши мумкинлигини айтган.
“Туркия Президенти Эрдўғоннинг Исроилга бостириб кириш таҳдиди ва унинг хавфли риторикасидан келиб чиққан ҳолда, ташқи ишлар вазири Исроил Кац дипломатларга НАТОнинг барча аъзолари билан зудлик билан алоқага чиқиш тўғрисида кўрсатма берди. Исроил Туркия хатти-ҳаракатларини қоралашни ва уни минтақавий альянсдан чиқариб юборишни талаб қилди”, дейилади Исроил Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Исроил вакиллари Туркия позициясини Эронга яқинлашув дея баҳолаган. Радикал оқим тарафдори бўлган мамлакатни эса Ғарб блоги таркибида олиб ўтиришдан маъно йўқлиги айтилган.
“Исроилга қарши террорчилик ҳужумлари учун жавобгар бўлган ҲАМАС раҳбарларига мезбонлик қилаётган Туркия Ямандаги “Ансоруллоҳ”, Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” билан бир қаторда Эрон жиноий уюшмасига аъзо бўлган”, деган Исроил расмийлари.
НАТО раҳбарияти Туркияни аъзоликдан чиқариш масаласига ҳали ҳеч қандай муносабат билдирмаган. Исроил дипломатлари альянс бош офиси билан қизғин мулоқотда экани хабар берилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди расм](/uploads/posts/2024-07/x9a28c7f3e0_920__95_3136414761.webp.pagespeed.ic.7E_rMVyGaS.webp)
«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди
![Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради расм](/uploads/posts/2024-07/xf110907f68_920__95_3554928668.webp.pagespeed.ic.drjStLlOyc.webp)
Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради
![Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА расм](/uploads/posts/2024-07/xb32fc26dec_01.webp.pagespeed.ic.-ak9djxziL.webp)
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
![Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди расм](/uploads/posts/2024-07/xaa37fac0eb_photo_2024-07-29_13-00-02-nuz0dhgj.webp.pagespeed.ic.6o00GivtZV.webp)
Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди
![Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий? расм](/uploads/posts/2024-07/xc218c4acb5_xzzvw6lf7hlo0t1crik-ral0nir9wbyi_medium.webp.pagespeed.ic.0AAxOELwGG.webp)
Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий?
![Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг расм](/uploads/posts/2024-07/x636c790f4d_483f5c4aec5c7a2c661f9e96c86a221d.webp.pagespeed.ic.ttKj8HDIRW.webp)
Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг
![Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси легионерга айланди расм](/uploads/posts/2024-07/x305dc1a880_vzehdd16551896033987_b.webp.pagespeed.ic.SY8ss3XSrz.webp)
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси легионерга айланди
![Лукашенко ўлимга ҳукм қилинган Германия фуқаросини афв этди расм](/uploads/posts/2024-07/xfc74e3fa26_photo_2024-07-30_22-14-19-4it95a3.webp.pagespeed.ic._uGJEtBT7P.webp)
Лукашенко ўлимга ҳукм қилинган Германия фуқаросини афв этди