Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Россия Премьер-лигасини алоҳида эътибор билан кузатиб бормоқда.
Янги мавсумда бу мусобақада иштирок этадиган легионерларимиз сони биттага кўпайди. ЦСКА юлдузи Аббосбек Файзуллаев, “Рубин” вакиллари Умарали Раҳмоналиев ва Рустамбек Ашурматов қаторига истеъдодли ёш футболчимиз Шерзод Эсонов қўшилди.
Шерзод Эсонов Россия Премьер-лигасида илк маротаба иштирок этадиган янги жамоа – “Акрон” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
ЦСКА клуби ўзбек футболи билан алоқаларини мустаҳкамлаб бормоқда. Ўтган йили ўз сафига Аббосбек Файзуллаевни қўшиб олган “армиячилар” мавсумолди ўқув-машғулот йиғинларида яна бир истеъдод эгаси Рустамбек Фоминни малака оширишига имконият яратиб берди.
Энди Москва шаҳри гранди Ўзбекистон Суперлигасига ўз футболчисини ижарага жўнатиб, унинг чемпионатимизда унинг тажрибасини оширадиган бўлди.
ЦСКА ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида эронлик Амирҳусайн Ривандини кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан ижарага олган эди. “Армиячилар” раҳбариятига истеъдодли ҳимоячининг ҳаракатлари маъқул келди ва клуб уни 100 минг евро эвазига ўз сафига қўшиб олди.
Москваликлар Риванди билан 2026 йилнинг ёзигача давом этадиган профессионал шартнома имзолади. 20 ёшли футболчининг асосий таркибга кириши қийинлигини инобатга олган ЦСКА мутасаддилари уни “Бухоро” клубига ижарага жўнатди.
Ривандининг ижара шартномаси 2024 йилнинг охиригача давом этади ва унга ўйинчини сотиб олиш ҳуқуқи киритилмаган. Ҳамкорликдан мақсад эронлик ҳимоячини ўйин амалиёти билан таъминлашдир.
— Амир клубимиз спорт дирекцияси ва мураббийлар штаби вакилларида жуда яхши таассурот қолдирди. Шунинг учун ҳам иқтидорли футболчи билан шартнома тузишга қарор қилинди.
Бироқ Амирнинг ўйин амалиётига эга бўлиши ва келажакдаги ўсишини таъминлаш учун йил охирига қадар Ўзбекистонга ижарага жўнатадиган бўлдик.
Муҳим жиҳати шуки, Риванди қишки ўқув-машғулот йиғинларини ЦСКАдаги жамоадошлари билан бирга ўтказиши режалаштирилган, - деди ЦСКАнинг спорт масалалари бўйича директори ўринбосари Евгений Шевелев.
ЦСКАга оид яна бир маълумот. “Армиячилар” таркибга жамоа етакчиларидан бири Аббосбек Файзуллаевнинг тезроқ келиб қўшилишини кутмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси Париж Олимпиадасига иштирокини эрта якунлади.
Россия матбуотининг ёзишича, ўзбекистонлик легионер 4 августга белгиланган “Оренбург” билан бўладиган учинчи тур учрашувидан олдин ЦСКАга етиб келиши режалаштирган. Мураббийлар штаби Файзуллаевнинг жисмоний ҳолатини ўрганиб чиққанидан кейин унинг ўйинда иштирок этиши борасида бир қарорга келинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”