Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"

1 дақиқа ўқиш429
Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"
Париж Олимпиадаси 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Доминикан Республикаси (1:1) учрашувидан сўнг ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Авваламбор, стадиондан ва экран ортидан қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Биз буни ҳис қилиб турдик. Ижтимоий тармоқлар орқали ва тўғридан-тўғри стадионда бунга гувоҳ бўлдик. Олимпия ўйинлари жуда муҳим турнир саналади. Биз бу ерда иштирок этишни анча вақт кутган эдик. Мусобақа давомида қайсидир жойда омад, қайсидир жойда тажриба етишмади. Бу каби ўйинларда битта вазият ҳамма нарсани ҳал қилади. Шу боис, 90 дақиқа давомида концентрацияни йўқотмаслик керак.

Клубдаги келгуси фаолиятим ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман. Сабаби, бор эътиборимни терма жамоага қаратганман. Эндиликда ЦСКА сафига қайтиб, кейинги ўйинга тайёргарликни бошлайман. Клуб 4 августда навбатдаги учрашувини ўтказади. Москваликлар билан шартномам бор. Ҳамма нарса ўз вақтида бўлгани яхши.

23 ёшдан катта футболчилар жамоага яхши қўшилиб кетишди. Уларни ҳам тушунса бўлади, чунки улар жамоа билан кўп вақт бирга бўлишмаган. Бошқа тизимдаги футболдан бу ерга дарҳол мослашиб кетиш қийин. Шунга қарамай, улар ҳаракат қилишди. Аммо уларнинг тайёргарлиги учун бироз вақт етишмади. Улар қанча кўпроқ жамоа билан бўлса, тактик ишланмаларга мослашиши шунча осон кечади.

Турнир давомида барча жонини бериб ҳаракат қилади. Бу ерга ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деб келмайди. Мухлисларимиз ҳам буни тўғри тушунишади деган умиддаман. Биз тарих яратдик, ўзбек футболида бурилиш содир этдик. Чинакам мухлислар бундан кейин ҳам бизни қўллаб-қувватлашда давом этишади деган умиддаман. Олдимизда жаҳон чемпионатига йўл олиш мақсади турибди. Бу мақсадни ҳам уддалаб, тарихда яна бир саҳифа яратишга ҳаракат қиламиз", деди Файзуллаев.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?