Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинларининг бокс мусобақаларида энг оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов олтин медалга асосий даъвогар сифатида эътироф этилмоқда.
Тажрибали боксчимиз Париж Олимпиадаси ҳам ишончли ғалаба билан бошлаб олди ва чемпионлик йўлидаги кейинги жангларга тайёргарлик кўрмоқда.
Кўпчилик мухлису мутахассисларни Олимпиада шоҳсупа сари йўлда ўзбек паҳлавонига қайси боксчи қаршилик қила олиши қизиқтиряпти.
Кейинги пайтда айрим экспертлар қозоғистонлик Қамшибек Кункабаев сўнгги йиллардаги Баҳодирдан учралган кетма-кет мағлубиятлари учун Олимпия ўйинларида реванш олишга тайёргарлик кўраётганини таъкидлашганди.
Париж Олимпиадасининг илк жангидаёқ қозоқ боксчиси сенсацион тарзда мағлубиятга учради. Испания шарафини ҳимоя қилаётган Аюб Гадфа кучли рақибини “уриб” қўйди.
Бу ғалабадан кейин, дарров Аюб Гадфани чемпионлик учун курашда Баҳодир Жалоловга тўқнаш келиши мумкин бўлган энг хавфли рақиблар қаторига қўша бошлашди.
- Испаниялик Аюб Гадфа қозоғистонлик Қамшибек Кункабаевни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу эътиборга молик натижа. Чунки Кункабаев Токио олимпиадаси бронза медали совринори эди ва бу галги Олимпиада финалида кўпчилик Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаев ўзаро тўқнаш келишини кутаётган эди.
Энди бундай бўлмайди. 25 ёшли Гадфа кейинги босқичга ўтди ва мусобақа жадвалининг қуйи қисмида финалгача уни тўхтатишга қодир рақиб кўринмаяпти, - деб ёзди америкалик эксперт Скотт Крайст.
Қизиғи шундаки, Олимпия ўйинлари бошланиши арафасида бошқа таниқли эксперт – британиялик машҳур журналист Тейлор О’Хиггинс Баҳодир Жалоловни фаворит сифатида таърифлар экан, ўзбек боксчиси учун энг хавфли рақиб Қамшибек Кункабаев, деган фикрга қўшилмаган эди.
- Мени ҳайрон қолдираётгани шуки, фаолиятидаги энг зўр даврларини ўтказиб бўлган Қамшибек Кункабаев Теремоана Жуниор олдида фаворит сифатида кўрилаётганидир. Менинг фикримча, австралиялик боксчи олимпия чемпионлиги учун курашда Баҳодир Жалоловга энг хавфли рақиб ҳисобланади.
Жалолов ва Теремоан мусобақанинг чорак финалида тўқнаш келиши кутилмоқда. Мен Жалоловни енгиш учун Теремоананинг Кункабаевга қараганда имконияти кўпроқ, - деб таъкидлади Тейлор О’Хиггинс.
Дарҳақиқат, австралиялик боксчи Париждаги дастлабки жангида украиналик Дмитро Ловчинскийни биринчи раунддаёқ даҳшатли нокаут учратди.
Демак, экспертларнинг фикридан келиб чиқиб, Баҳожир Жалоловга чемпионлик унвонини ҳимоя қилишда Теремоана Жуниордан ташқари Аюб Гатфа ҳам асосий хавф туғдирадиган рақиблар қаторига қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 2023 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ярим финалида Аюб Гадфа билан тўқнаш келган ва рақибини мағлубиятга учратган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди