date
views 203

Тошкентда вояга етмаган фарзандига рулни топширган онага чора кўрилди

Тошкентда вояга етмаган фарзандига рулни топширган онага чора кўрилди
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
Ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларида ҳали балоғат ёшига етмаган қизчага машина бошқартираётган онанинг видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати изоҳ берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, вояга етмаган фарзандига автомобиль бошқарувини топширган онага нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ота-оналардан вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликларини, уларга доимо йўлларда қоидаларга риоя этишни ўргатиб боришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда вояга етмаган фарзандига рулни топширган онага чора кўрилди